Хитой Ҳонгконгнинг миллий хавфсизлиги ҳақидаги можароли қонунни қабул қилди - ОАВ
Хитой парламенти Ҳонгконгнинг миллий хавфсизлиги ҳақидаги қонунни қабул қилди. Қонун 1 июлдан кучга киради. У муҳокама вақтидаёқ АҚШ ва Европа давлатлари танқидига учраганди.
Хитой халқ вакиллари йиғини доимий қўмитаси Ҳонгконг миллий хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда 30 июнда South China Morning Post нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ҳужжат 1 июлда - Британиянинг собиқ ҳудуди бўлган Ҳонгконгнинг Хитой суверенитетига ўтишининг 23 йиллиги кунида кучга киради. Қонун учун Хитой парламентининг барча 162 аъзоси овоз берган.
Ҳужжат матни ҳозирча ошкор қилинмаган. У 30 июннинг иккинчи ярмида эълон қилиниши кутилмоқда.
Янги қонун Ҳонгконгнинг миллий хавфсизлиги хавф солувчи ҳаракатларга қарши курашга қаратилган. Бундай таҳдидларга айирмачилик, террорчилик, давлат ҳокимиятига путур етказиш ва Хитойга қарши хорижий кучлар билан тил бириктириш киради.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужжат энг жиддий қоидабузарликлар учун максимал жазо сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилишни кўзда тутади.
Пекинга Ҳонгконгда ўз махсус хизматларини ташкил этиш ҳамда норозилик акциялари ўтказилишини тақиқлашга имкон берувчи ушбу қонун ишлаб чиқилаётгани ҳақида май охирида маълум бўлган.
Қонун лойиҳаси таклиф қилиниш босқичидаёқ Ҳонгконгдаги ҳукуматга қарши кучлар ҳамда бир қатор ғарб давлатлари танқидига ва норозилигига учраган.
АҚШ Хитойнинг ушбу ташаббусини Ҳонгконгнинг автоном мақоми бузилиши деб қабул қилган ва Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди фойдаланган барча имтиёзларни бекор қилишни бошлаган.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024
Қиличбоз Париждаги олтин учун рекорд бонусга эга бўлди
14:47 / 11.06.2024