Жаҳон | 20:54 / 01.07.2020
7908
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 2 ҳафталик карантин киритиш таклиф қилинди 

Қозоғистон ҳукумати мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли 5 июлдан мамлакатда 2 ҳафталик карантин киритиши мумкин. Бу ҳақда Twitter’да Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев маълум қилди

“Ҳукумат 5 июлдан 14 кунлик муддатга карантин киритиш режасини тақдим қилди”, деб ёзган Тоқаев. Унинг таъкидлашича, агар карантин чоралари киритилса, унда улар кейинроқ узоқроқ муддатга узайтирилиши мумкин.

Қозоғистонда май бошида коронавирус эпидемияси сабабли киритилган карантин чоралари бекор қилинганди. Шундан кейин касалланганлар сони кўпая бошлаган. 29 июнда Тоқаев чекловлар бекор қилингандан кейин касалланганларнинг суткалик сони 7 маротаба кўпайганини маълум қилган. 

Президент коронавирус яна авж олишини ҳукумат фавқулодда вазият бекор қилингандан кейин фаолиятнинг тикланишига тайёрланмаганлиги билан тушунтирган. Бу эса касалланишнинг янги ўчоқларига олиб келган.

Тоқаев эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли ҳукуматга мамлакатда баҳорда амал қилган қатъий карантин каби карантин киритиш режасини ишлаб чиқиш вазифасини топширган.

Мавзуга оид