Туркия олий суди Айя София ибодатхонасини масжидга айлантиришга рухсат берди
Туркия давлат кенгашининг ибодатхона келажаги бўйича қарори 15 кун ичида эълон қилинади.
Туркия олий суди Истанбулдаги Авлиё София ибодатхонаси мақоми президент фармони билан ўзгартирилиши мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Грециянинг Оrthodox Times нашри хабар берди.
Суднинг фикрича, Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатуркнинг ибодатхонага музей мақомини бериш тўғрисидаги 1934 йилдаги фармони қонуний ҳисобланади, аммо мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бу мақомни сақлаб қолиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Туркия давлат кенгаши ҳам ибодатхонанинг келажаги масаласини кўриб чиққан. Кенгашнинг расмий қарори 15 кун ичида эълон қилинади.
29 май куни, Константинополнинг қулаши санаси муносабати билан Авлия София ибодатхонасида Қуръон тиловат қилинди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Адолат ва тараққиёт партияси марказий қўмитасига ибодатхонани масжидга айлантириш имкониятини ўрганиб чиқишни топширди.
Эрдўған ўтган йили Авлиё София ибодатхона-музейининг масжидга айлантирилиши АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти ва Жўлан тепаликларини Исроилга тегишли деб тан олиш ҳақидаги қарорига жавоб бўлишини айтганди.
Авлиё София ибодатхонаси 1934 йилда Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатуркнинг қарори билан музей мақомини олган.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
18:42 / 10.09.2024
Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди
11:22 / 06.09.2024