Ўзбекистон | 16:20 / 03.07.2020
26288
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлигида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди 

Молия вазирлигида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Жасур Бўриев Молия вазирлиги Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж. Бўриев 1988 йилда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 

У тайинловга қадар Давлат бюджети бош бошқармаси Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат услубиёти бошқармаси Давлат бюджетини тузиш жараёнини такомиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

Шунингдек, Зафар Астанов Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Астанов 1981 йилда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2003 йилда Самарқанд кооператив институти ва 2005 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетларини тамомлаган.

У тайинловга қадар Молия вазирлиги Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Транспорт, коммуникация ва туризм соҳаларини комплекс таҳлили, молиявий ва нархларни тартибга солиш бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

Мавзуга оид