Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилади. У малака имтиҳонига алоқадор
“Адвокатура тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилиши режалаштирилмоқда.
“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган “Адвокатура тўғрисида”ги 349-I-сонли Қонуни 3-1-моддаси учинчи қисми янги таҳрирда баён этилади.
Унга кўра, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими сифатида, судья, терговчи, суриштирувчи ёки прокурор лавозимида камида уч йил юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган шахс, шунингдек, юриспруденция йўналишидаги олий таълим муассасалари, юридик кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари ҳамда юридик техникумларнинг камида уч йил юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлган педагог кадрлари адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.
Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини Қонунга мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органлари Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026