Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепа туманида 2 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йилнинг 2 июль куни соат 12:00да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Хондамир кўчасида «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси 38 ёшли З.Н. пиёдани уриб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 2 ёшли С.Х. тан шикастлари олиб, оқибатда шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: ҳайдовчи тўсатдан йўлга чиқиб олган болани кўрмай қолган. Бола қаровсиз қолдирилган, ЙТҲ жойи – маҳалланинг ичи, дейилади хабарда.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Кварталлар ичидан ҳаракатланаётганда эҳтиёт бўлинг. Йўлингизга тўсатдан бола югуриб чиқиши мумкин”, - дейилади ИИББ маълумотида.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026