Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аффилланган шахслар ҳақидаги маълумотлар давлат харидлари махсус ахборот порталида жойлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб янги тартиб ўрнатилмоқда. Унга мувофиқ:
а) тармоқ ва соҳаларда ваколатли этиб белгиланган давлат бошқаруви органларининг асосий вазифаларидан бири рақобат муҳитини яхшилаш ва уни ривожлантириш ҳисобланади ҳамда мазкур вазифаларни амалга ошириш раҳбар ва унинг биринчи ўринбосари зиммаларига юклатилади;
б) давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг (мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида бундан мустасно) таъсис этилишига (ташкил этишга ташаббус кўрсатишга) қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилмайди:
- битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда;
- давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда.
в) ягона етказиб берувчи бўлган ёки бундай ҳуқуқ берилган ёхуд устун (монопол) мавқега эга давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларига фаолияти муассисининг товарлари (ресурслари) ёки тармоқ инфратузилмасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан рақобатлашадиган фаолият билан шуғулланадиган ўзларининг аффилланган шахсларини ташкил этиш тақиқланади, ушбу аффилланган шахслар рақобатчилари билан тенг шартлар асосида фаолият юритиш шароити таъминланган ҳолда бўлиб юбориш натижасида ташкил этиш бундан мустасно;
г) давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколати берилган давлат муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш), мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик мақсадларида ташкил этиш бундан мустасно, монополияга қарши органнинг дастлабки розилиги олингандан сўнг амалга оширилади;
д) давлат буюртмачиси, стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамияти ва корхонаси билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект давлат харидларини ёки энг яхши таклифларни танлаб олишнинг ёхуд тўғридан тўғри музокаралар иштирокчиси бўлиши мумкин эмас, бундан давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидлари, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидлари мустасно;
е) давлат буюртмачиси, стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамияти ва корхонаси тендер ва танлов ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиб-таомиллари ҳамда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилишидан аввал у билан аффилланган шахслар ҳақидаги маълумотларни давлат харидлари махсус ахборот порталида жойлаштиришга мажбурдир.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
11:27 / 06.01.2026
Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди
11:55 / 02.01.2026