Жамият | 15:52 / 06.07.2020
10740
2 дақиқада ўқилади

Оққўрғонда ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган шахсларга жазо тайинланди

Тошкент вилояти маъмурий ишлар бўйича Оққўрғон туман суди ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган фуқароларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Гап шундаки, шу йилнинг 30 июнь куни Оққўрғон туманида хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати инспекторлари текшириш учун «Спарк» русумли транспорт воситасини тўхтатганида, ҳайдовчи Х.Жўраевдан спиртли ичимлик ҳиди келаётганлигига эътибор қилади ва уни тиббий кўрикдан ўтишга таклиф этади.

Шу орада автомобиль салонида бўлган уч нафар йўловчи шериклари машинадан тушиб ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсата бошлашади. Йўловчилардан бири инспекторнинг погони ва боди камерасини юлиб олишга ҳам улгуради. 

Шундан сўнг фуқаролар туман ички ишлар бўлимига олиб борилган. Юзага келган ҳолатга ойдинлик киритилиб ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун туман маъмурий ишлар бўйича судига чиқарилди.

Туман суди воқеа тафсилотларини атрофлича кўриб чиққан. Якуний қарор чиқаришдан олдин далиллар бирма-бир кўрилиб, таҳлил этилди ва суд ҳукми эълон қилинди. Ҳайдовчи Х. Жўраевга жарима, унинг йўловчилари Ш. Асраев, И. Аҳмедов ва Б. Аҳмедовларга эса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мавзуга оид