Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланувчи хонадонлар сони табиий газга уланганларидан кўпроқлиги маълум бўлди
Бугунги кунда Ўзбекистонда газлаштирилган хонадонларнинг жами сони 7 млн 150 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда. Уларнинг 3 млн 568 мингдан ортиғи табиий газ, қолган 3 млн 581 мингдан ортиғи суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги махсус штаби бошлиғи ўринбосари Акмал Эшонқулов онлайн брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Республикамиз истеъмолчиларига табиий газ 408та газ тақсимлаш станциялари, 89 минг 172 км узунликдаги газ қувурлари, 80 минг 304та газ тақсимлаш пунктлари орқали етказиб берилмоқда.
2020 йил бошидан истеъмолчиларга режага нисбатан 34,3 млн. куб метр кўп, шундан аҳолига 55 млн. куб метр ҳамда улгуржи жисмоний шахсларга 18,7 млн. куб метр табиий газ кам етказилиб берилди.
Улгуржи жисмоний шахсларнинг режадан кам газ истеъмол қилганига карантин режимида фаолият юритмагани сабаб бўлган. Шунингдек, жорий йил бошидан аҳоли хонадонларига 252 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Бундан ташқари, табиий газни етказиб бериш, унинг ҳисобини юритиш ҳамда тўловларни амалга ошириш бўйича янги тизим жорий қилинмоқда. Бунда 2020 йилнинг 1 июлидан эътиборан магистрал газ қувурларига тўғридан тўғри уланган йирик истеъмолчилардан ташқари барча истеъмолчиларга табиий газни сотиш функцияси «Ҳудуд газ таъминот» АЖга ўтказилди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 31 декабрига қадар «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ узатиш тизимига уланган стратегик аҳамиятга эга йирик истеъмолчилардан бошқа барча истеъмолчилар «Ҳудуд газ таъминот» АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларига табиий газни етказиб бериш шартномасини қайта тузган ҳолда босқичма-босқич ўтказиб борилади.
Режага мувофиқ, 2020-2021 йилларда республиканинг барча турдаги истеъмолчиларини табиий газ ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимига улаш ишлари амалга оширилади. Бунда республика бўйича 3 546 148та аҳоли хонадонларига янги турдаги электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилади.
Замонавий электрон газ ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш бугунги кунда маҳаллийлаштирилган бўлиб, уларни ўрнатиш бўйича жойларда кенг қамровли ишлар амалга оширилади. Ҳозиргача аҳоли хонадонларига мана шундай 106 минг 248 дона газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. Бунинг учун 830та бригадалар жалб қилинган бўлиб, 7 минг донагача газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда.
Ўтган 2019-20 йил куз-қиш мавсумида республика бўйича 359 минг 808та аҳоли хонадонларида газ бўйича муаммолар аниқланган. Бунга табиий газ босимининг кескин пасайиб кетиши сабаб бўлган.
Бундан салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича янги «Геофармацион» тизими жорий қилинади. Бу тизим билан биз газ таъминотида узоқ йиллардан бери келаётган муаммоларга барҳам бериш, узилишларни йўқотиш, ноқонуний уланишларнинг олдини олиш, инсон омили юқори бўлган жараёнларни кескин камайтириш ва коррупцион ҳолатларни камайтиришга эришамиз», деди Энергетика вазирлиги махсус штаби бошлиғи ўринбосари Акмал Эшонқулов.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
09:20 / 07.03.2026
Яккасаройда 101 млн сўм олган газ таъминоти соҳаси ходими ушланди
12:22 / 13.01.2026
Антимонополистик чоралар фонида пропан нархи сезиларли даражада арзонлашди
11:42 / 07.11.2025