Жаҳон | 16:10 / 06.07.2020
3325
1 дақиқада ўқилади
Париж марафони 15 ноябрга кўчирилди
Париж марафони коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 ноябрга кўчирилди, дейилади мусобақа сайтида.
Даставвал, 5 апрелда ўтказилиши режалаштирилган мусобақа 18 октябрга кўчирилиши маълум қилинган эди.
“Марафонни энг яхши шароитларда ташкил этиш учун Париж шаҳри ҳокимияти билан маслаҳатлашгач, старт санасини янада кечроқ муддатга ўзгартиришга қарор қилдик, - дейилади ташкилотчилар баёнотида. – Биз вазиятни кузатиб борамиз ва қалин ҳамкорлик қиладиган соғлиқни сақлаш идоралари ва давлат хизматларининг кўрсатмаларига қатъий амал қиламиз”.
Бундан аввал, коронавирус пандемияси туфайли Рим, Бостон, Дублин, Берлин ва Нью-Йорк марафонлари бекор қилинган эди.
Мавзуга оид
17:10 / 26.10.2024
Инсон матонати – 61 ёшида супермарафонда ғолиб чиққан австралиялик чўпон
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
10:50 / 14.10.2024