Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти коронавирусга чалинганлигини маълум қилди
Болсонару 6 июль куни ўзида коронавирус аломатлари кузатилаётганини маълум қилган ва коронавирусга таҳлил топширганди.
Бразилия президенти Жаир Болсонару COVID-19га топширган тести мусбат чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда G1 портали хабар берди.
Болсонару 6 июль куни ўзида коронавирус аломатлари кузатилаётганини маълум қилган ва коронавирусга таҳлил топширганди.
Бразилия президентининг март ойида топширган аввалги иккита таҳлили манфий чиққан эди.
Жаир Болсонару Бразилияда коронавирус тарқалиши ҳали унчалик кузатилмаган март ойи бошида мамлакатда ўзини яккалаш ва ижтимоий масофалашувнинг бошқа чоралари киритилишига қатъий қаршилик кўрсатганди. У карантин киритган штатлар губернаторлари ва шаҳарлар мэрларини жиноятчилар деб атаган ва намойишкорона тарзда шифохоналарга ниқобсиз ташриф буюриб, барча билан кўл сиқишиб сўрашганди.
Коронавирусга қарши чоралар борасидаги баҳслар сабабли Болсонару бир ой ичида икки нафар соғлиқни сақлаш вазирини ўзгартирган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026