Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик шифокорларнинг аксарияти COVID-19 бўйича расмий статистикага ишонмаслиги маълум бўлди
Социологларнинг қайд этишича, расмий статистикага нисбатан ишончсизлик нафақат шифокорлар, балки тиббиётга алоқаси бўлмаган аҳоли орасида ҳам кузатилмоқда.
Фото: Максим Шеметов / Reuters
COVID-19 симптомига эга беморлар билан ишлаш тажрибасига эга россиялик шифокорларнинг аксарияти коронавирус бўйича расмий статистикага ишонмайди. Сўровларда қатнашган 502 шифокорнинг қарийб 60 фоизи ана шундай фикр билдирган.
Сўровда қатнашганларнинг 49 ва 47 фоизи касалланганлар ва вафот этганлар бўйича статистика камайтирилган деган фикрда бўлса, 9 ва 11 фоизи мос равишда расмий рақамлар ошириб кўрсатилган деб ишонади.
Шифокорларнинг 23 фоизи беморлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳаққоний деб ҳисоблайди.
Сўровда қатнашган шифокорларнинг 44 фоизи тиббиёт ходимлари ишини енгиллаштириш учун ҳеч нарса қилинмади деган фикрда.
Социологларнинг қайд этишича, расмий статистикага нисбатан ишончсизлик нафақат шифокорлар, балки тиббиётга алоқаси бўлмаган аҳоли орасида ҳам кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, апрель бошида 58-59 фоиз респондент расмий статистикага ишонган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 46–47 фоизгача пасайган.
6 июль ҳолатига расмий маълумотларга кўра, Россияда коронавирус пандемияси бошланганидан буён 687 862 нафар бемор қайд этилган, 10 296 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:24
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
18:34
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
21:41 / 05.05.2026