Ўзбекистон | 12:53 / 08.07.2020
59097
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 10 июлдан буюм бозорлари ва болалар боғчалари ёпилади

Республика махсус комиссиясининг янги талаблари эълон қилинди. Унга кўра, 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар Ўзбекистон миқёсида қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;
  • буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;
  • спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;
  • ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);
  • санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 15 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва буюм бозорлари фаолиятига муайян шартлар асосида рухсат берилганди. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид