Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сўнгги 15 йилда илк маротаба яна 3 кишини қатл қилишга қарор қилди
Фото: Getty Images
АҚШ ҳукумати келгусида ҳафтада ўлим жазосини ижро этади. Бу охирги 15 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида федерал даражада олий жазога маҳкум этилган жиноятчилар қатл этилади. Бу ҳақда Associated Press жазони ўташ муассасаларидаги манбаларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, ўлим жазосини ижро этиш келаси ҳафта душанба куниданоқ бошланади. Умуман, ҳафта давомида Индиана штатидаги 3 маҳбусга ўлим иньекциялари қўйилади.
Жиноятчилар болаларни ўлдирганлиги учун олий жазога лойиқ кўрилган. Жиноятчилар ва уларнинг қурбонлари оила аъзолари жараёнда иштирок этади. Шу билан бирга, улар ҳимоя ниқобларида бўлишлари керак.
АҚШда сўнгги маротаба 2003 йилда олий жазони ижро этиш амалиёти қўлланилган. Шундан буён, ўлим жазоси учун қўйиладиган инъекция қўлланилишига доир тартиб борасида келишув бўлмагани боис норасмий мораторий мавжуд эди.
Мавзуга оид
23:55 / 28.01.2026
Трамп олдида ожиз Америка
20:50 / 28.01.2026
Трамп Эронни огоҳлантирди: «Вақт тугаб бормоқда»
20:09 / 28.01.2026
WSJ: Хитой армиясининг энг юқори мартабали генерали АҚШга ядровий сирларни сиздиришда айбланмоқда
15:09 / 28.01.2026