Жаҳон | 09:55 / 09.07.2020
12049
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 12 миллиондан ошди

Дунё бўйича янги намунадаги коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 12 млн кишидан ортди. Американинг Johns Hopkins University маълумотларида шу ҳақда сўз боради. Мазкур университет халқаро ташкилотлар, федерал ва маҳаллий ҳукумат ахборотлари асосида ҳисоб-китобни амалга ошириб келмоқда. 

Фото: Getty Images

Ўқув муассасасига кўра, 12 007 327 киши вирусни юқтирган, шундан 548 799 киши ҳаёт билан видолашган. Касалланишнинг энг кўп ҳолати АҚШ (3 051 427) ҳиссасига тўғри келмоқда, сўнгра Бразилия (1 713 160) ва Ҳиндистон (742 417) боряпти.

Россия вирус аниқланган фуқаролар сони бўйича 4-ўринда бормоқда. Бу мамлакатда шу вақтга қадар 700 792 кишида вирус аниқланган, 472 511 киши соғайган, 10 667 инсон вафот этган.

Ўзбекистонда бугунги кунда коронавирусни юқтирганлар сони 11 мингдан ошган. Шу вақтга қадар 45 киши ҳаётдан кўз юмган. Санитар-эпидемиологик ҳолат кескинлашгани муносабати билан мамлакатда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари тикланди ва республика ҳудуди “қизил” ҳудуд деб эълон қилинди. 

Мавзуга оид