Жамият | 12:34 / 09.07.2020
64712
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда касалхонага машинада киришни хоҳлаган фуқаро шифокорни калтаклади

Фото: Тергов департаменти

Самарқандда 26 ёшли фуқаро вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига машинада киришни истаб жанжал уюштирган. Бу ҳақда ИИВ қошидаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берган.

Бу воқеа борасида «Sevimli» телеканалининг «Zamon» янгиликлар дастурида ҳам репортаж тайёрланган. Лавҳада айтилишича, 3 июль куни 26 ёшли фуқаро халқ тилида «областной» деб аталадиган вилоят тиббиёт бирлашмасига бориб, у ерда ётган отасини олиб кетиш учун машинада киришни истайди. Касалхона қоровули эса карантин сабаб бунинг иложи йўқлигини айтади.

Шунда 26 ёшли фуқаро Х.К. касалхонанинг 20 ёшли қоровули Ф.М.ни калтаклаб кетади. Жанжални тинчитишга уринган 46 ёшли шифокор Ф.М. ҳам безори фуқародан калтак ейди. Оқибатда 20 ёшли қоровулнинг бурни синади, 46 ёшли шифокорда эса мия чайқалиши содир бўлади. Ўз навбатида жанжал вақтида фуқаро 20 ёшли Х.К. ҳам жароҳат олган.

Воқеа юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан фуқаро Х.К.га нисбатан жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан иш очилган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид