Ford ҳайдовчиси тезликни соатига 703 кмгача оширгани учун жаримага тортилди
Италиянинг Оффанья шаҳрида носоз йўл камераси маҳаллий аёл ҳайдовчи белгиланган тезликни 10 карра оширганини қайд қилган.
Motor нашрининг таъкидлашича, қурилманинг қайд этишича, аёл Ford Focus машинаси тезлигини 703 км/соатга етказган. Полиция камеранинг бундай шубҳали кўрсаткичларини текшириб ҳам ўтирмай, ҳайдовчига 850 евро жарима ёзиб берган.
Бундан ташқари, аёл ўз машинасида “Боинг” самолёти тезлиги билан “учгани” учун ўз гувоҳномасига 10 жарима балл олган. Аёл бундай қатъий жазодан норози бўлиб, у бўйича баҳслашмоқчи.
Италияда 2003 йилдан бери балл тизими амал қилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганда унга автоматик равишда 20 балл ёзилади. Агар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузса, бу баллар айирилиб боради.
Бу орада Эстонияда тезликни оширувчи ҳайдовчиларни жазолашнинг антиқа усули ўйлаб топилди. Қоидабузарларга жарима тўлаш ўрнига йўл четида туриб, тинчланиб олиш таклиф қилинмоқда. Мисол учун, тезликни 20 кмдан кўпроққа оширганлик учун 45 дақиқа, 21 кмдан 40 кмгача оширганлик учун 60 дақиқа тинчланиб олишга тўғри келади. Бироқ бундан юқорироқ тезликлар учун барибир жарима белгиланган.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024