Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларни ёпиш қайта очишдан кўра жамоат саломатлигига хатардир – Америка бош санитар врачи
Фото: REUTERS/Shannon Stapleton
Яқинлашаётган ўқув йилида мактабларни ёпиқ сақлаш COVID-19 шароитида ҳам уларни қайта очишдан кўра болалар саломатлигига каттароқ хатардир. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари директори Robert Redfield шундай баёнот берди, деб ёзмоқда Рейтер агентлиги.
Унинг айтишича, пандемия шароитида мактабларнинг фаолият юритиши бўйича берилган қўлланмалар уларнинг қайта очилишини енгиллаштириш нуқтаи назаридан тузилган. “Шу боис, бундай қўлланмалар мактабларни ёпиқ сақланиши учун қўлланилса, ҳайрон қолган бўлардим”, - деган Robert Redfield.
“Мен бу давлатда мактабларимиз қайта очилиши қанчалик муҳим эканини уқтириб ўтирмайман, - дея таъкидлаган Redfield. – Чунки, бу фарзандларимизнинг саломатлигига хизмат қилишига ҳақиқатда ишонаман”.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52 / 06.05.2026