Меҳнат жамоалари орасида коронавирус тарқалишига қарши чоралардан иборат тавсиялар берилди
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш бўйича талаб ва тавсияларни ўқиб эшиттирди.
Профилактик тадбирларда ташкилотга инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик, меҳнат жамоаси орасида коронавирус тарқалишига қарши чоралар кўриш, ишчилар зарарланишига қарши ташкилий-техник ва бошқа ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилади.
Шунга кўра, меҳнат жамоаси орасида коронавирус инфекциясини тарқалишига қарши қуйидаги чоралар тавсия этилди:
- ишлаб чиқариш умумий вазифалари боғлиқ бўлмаган цехлар, гуруҳлар, бўлимларни мулоқотини чегаралаш (гуруҳлаш тамойили), гуруҳлар ичида ижтимоий масофа сақланишини таъминлаш;
- ишларни турли қаватлар, алоҳида хоналар ва бир неча сменаларга бўлиб ташлаш асосида ишчилар оқимини камайтириш;
- уй кийимини ишчи кийимига алмаштиришни фақат шу мақсадларга мўлжалланган хоналарда (маиший хоналар) амалга оширишини ташкил этиш;
- хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган бўлимлар ишчиларини мулоқотига йўл қўймаслик, тушлик ва оралиқ дам олиш танаффусларида ўзаро мулоқотни чегаралаш;
- маълумотларни электрон шаклда ёки телефон орқали юборилишини жорий этиш;
- жамоавий тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш, бошқа жамоалар тадбирларига қатнашишни тақиқлаш;
- умумий фойдаланиш жойларини тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан таъминлаш, қўл ювиш учун совун, умивалник ташкил қилиш (овқатланиш жойлари, дам олиш хоналари, хожатхона ва шу кабилар);
- ишчиларни бир марталик ниқоблар билан таъминлаш (иш сменасининг давомийлиги ва ниқобни камида 3 марта 3 соат ичида ўзгартиришни ҳисобга олган ҳолда), лекин ҳар бир ишчига камида 5 дона, шунингдек, дезинфекцияли салфеткалар, қўлларни даволаш учун тери антисептиклари ва зарарсизлантириш воситалари билан етарли миқдорда таъминлаш, бир марта ишлатиладиган ниқоблар, қўлқоплар ва нам салфеткалардан қайта фойдаланишга йўл қўйилмайди;
- хизмат хоналари ва жамоат жойларини махсус ажратилган ходим томонидан рухсат этилган зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (ҳар сменада) намли тозалов ўтказиш;
- ҳар 2-4 соатда барча юзаларда: эшик тутқичлари, электр ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол усти, стуллар, офис жиҳозларини зарарсизлантириш;
- ишлаш хоналарида мунтазам равишда шамоллатишни ташкил қилиш (ҳар 2 соатда ёки сменада камида икки марта);
- ишчилар томонидан шахсий ҳимоя воситаларини (ниқоблар, респиратор ва резина қўлқоплар) ишлатиш устидан кучайтирилган ички назоратни ташкил этиш, ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус контейнерларда тўплаган ҳолда белгиланган жойда йўқ қилиш.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни эълон қилинган Республика махсус комиссиясининг янги талабларига кўра, 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар Ўзбекистонда қатъий карантин чоралари жорий этилди.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022