Ангор ва Қизириқда ўтган сессияларда Тўра Боболов ZOOM орқали қатнашди
Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Ангор ва Қизириқ туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳар икки туманда ўтган ва ташкилий масала кўрилган халқ депутатлари туман кенгашларининг сессиясида вилоят ҳокими Тўра Боболов ZOOM дастури орқали масофадан туриб иштирок этган.
«Карантин қоидаларига амал қилиб, масофадан туриб иштирок этган вилоят ҳокими Т.Боболов туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасида фаоллар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритди», дейилади ахборот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки туманда ўтказилган сессияларда вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шоҳжаҳон Бекмуратович Абдуллаев Ангор тумани, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Илҳом Элмуродович Юсупов Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
Мавзуга оид
17:10 / 30.04.2024
"Тўра Абдиевич, қаттиқроқ олинг" - Зойир Мирзаев тиббиётда ёш кадрларни ишга олишдаги муаммолар ҳақида
16:48 / 01.08.2023
Тўра Боболов туманга ҳоким бўлди
13:30 / 27.02.2023
Тўра Боболов янги лавозимга тайинланди
13:36 / 04.02.2023