Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Франция маҳсулотларига 1,3 млрд долларлик бож тўловларини жорий этади
АҚШ ҳукумати Франциядан келтириладиган маҳсулотларга қўшимча равишда 25 фоизлик бож киритишни режалаштирмоқда. Унинг жами қиймати 1,3 млрд долларни ташкил этади. Қўшма Штатларнинг савдо музокараларидаги вакили шундай огоҳлантиришни эълон қилган.
2021 йил 6 январ куни кучга кирадиган қарор Парижнинг рақамли хизматлар тақдим этадиган компаниялар, жумладан Америка фирмаларини солиққа тортиш режаси билан боғлиқ.
Маълум қилинишича, музокараларда бирор натижага эришиш учун вақт бериш мақсадида қўшимча бож жорий қилиш қарори 6 ой кейин кучга кириши белгиланган.
Агар савдо музокараларида бирор натижага эришилмаса, Франциянинг косметика маҳсулотлари, сумкалари каби молларига қўшимча бож киритилади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026