Жаҳон | 09:30 / 11.07.2020
3151
1 дақиқада ўқилади

Facebook сиёсий рекламаларга чеклов қўйишни режалаштирмоқда

Facebook компанияси ўзининг ижтимоий тармоқларида 3 ноябрда Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан аввал сиёсий рекламаларга чеклов қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg News компания режалари билан таниш манбаларига таянган ҳолда хабар қилди

Ҳозирча, бу чеклов қандай кўринишда бўлиши муҳокама қилинмоқда ва якуний тўхтамга келинмаган, дейилади хабарда. 

Facebook расмий вакили эса, бу хабарни изоҳламаган. 

Ижтимоий медиа компанияси сиёсатчиларнинг рекламалари ва нутқларини фактчекинг қилмасдан, яъни текширмасдан эълон қилиши боис танқидга учраган эди. Ўтган йили унга қараганда кичикроқ ҳажмдаги Twitter Inc компанияси ўз тармоғида сиёсий мавзулардаги рекламаларни чеклашга қарор қилганди. 

Мавзуга оид