Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити»нинг апелляцияси қаноатлантирилди, жамоа ЕЧЛда ўйнайди
Фото: Getty Images
Лозаннадаги арбитраж суди «Манчестер Сити»нинг ЕЧЛда қатнашиш бўйича апелляциясини қаноатлантирди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинган.
Клуб моливий фейр-плей қоидаларини бузгани учун УЕФА томонидан икки йилга еврокубоклардан четлаштирилган ва 30 миллион евро жаримага тортилганди. «Манчестер Сити» бу борада апелляция берганди ва у қаноатлантирилди. Энди Манчестер клуби 10 миллион фунт жарима тўласа кифоя.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» ЕЧЛнинг жорий мавсумида ҳам иштирокини давом эттирмоқда. Нимчорак финалнинг биринчи ўйинида Гвардиола жамоаси Мадридда «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Жавоб баҳси 8 август куни Манчестерда ўтказилади.
Мавзуга оид
18:39 / 04.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги кубокка бир қадам яқинлашди
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
23:27 / 22.03.2026
Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди
10:19 / 19.03.2026