Минглаб болгарияликлар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда
Болгария парламентидаги мухолифатчи социалистлар бош вазир Бойко Борисовга ишончсизлик билдириш тўғрисида овоз бериш ташаббуси билан чиқди. Овоз бериш 15 июль куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Болгарияда бир неча кундан буён ҳукуматга қарши намойишлар тўхтамаяпти. 12 июль куни София ва бошқа шаҳарларда минглаб кишилар намойишга чиқди. Намойишчилар "Мафия" ва "Истеъфо" деб қичқиришди.
Шу билан бирга, Болгария парламентидаги мухолифатчи социалистлар бош вазир Бойко Борисовга ишончсизлик билдириш тўғрисида овоз бериш ташаббуси билан чиқди. Овоз бериш 15 июль куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Намойишлар 9 июлда, президент маъмуриятида тинтувлар ўтказилганидан кейин бошланди.
Аввалроқ Болгария президенти Румен Радев миллатга мурожаати чоғида ҳукумат ва мамлакат бош прокурорини истеъфога чиқишга чақирди.
Болгария президенти ва бош вазири ўртасида можаро жорий йил бошида бошланган. Ўшанда президент ҳукумат ишончни йўқотганини, чунки фуқаролар манфаати йўлида ҳаракат қилмаётгани ва давлатни инқирозга бошлаётганини айтган.
Мавзуга оид
12:50 / 28.10.2024
Болгария парламентига сайловларда ФБЕТ - ДКИ блоки етакчилик қиляпти
00:21 / 10.09.2024
Болгария ҳудудий сувларида 13 та давлат иштирокида ҳарбий ўқувлар ўтказилади
12:16 / 10.06.2024
Болгария парламентига сайловларда ғарбпараст блок ғалаба қозонди
12:10 / 02.03.2024