Фан-техника | 15:00 / 14.07.2020
6644
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Beeline Uzbekistan ва «Жет Инфотизимлари» ўртасида комплексли аутсорсинг соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилди

«Жет Инфотизимлари» АТ компанияси Beeline Uzbekistan (МДҲ ҳудудидаги «VEON» компаниялар гуруҳига киради) компаниясининг хизмат кўрсатиш бўйича шартномасини узайтирди. Эндиликда, кўрсатилаётган хизматларга инқироз ва фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини аниқлайдиган, шунингдек, оператор хизматларини таъминловчи ресурсларнинг узлуксизлигига бизнес талабларини шакллантирадиган Business Impact Analysis (BIA) қўшилди.

Beeline Uzbekistan 12 йилдан ортиқроқ вақтдан буён «Жет Инфотизимлари» билан ҳамкорлик қилиб келади.

Яна уч йилга узайтирилган кўп йиллик аутсорсинг шартномаси доирасида АТ компанияси оператор учун қуйидаги узлуксиз иш давомийлигини амалга оширади. Улар – ҳисоблаш қувватини режалаштириш (Capacity Planning), долзарб АТ-ечимларни лойиҳалаш ва жорий этиш, зарур жиҳозларни етказиб бериш, барча ахборот тизимларига сервис хизматларини кўрсатиш ва ишлатишнинг аутсорсинг хизматларидир.

«Жет Инфотизимлари» мутахассислари бизнес нуқтайи назаридан барча мажбурий иловалар: биллинг, корпоратив ҳисобот ва таҳлил тизимлари, CRM, тўловларни қабул қилиш тизими ва бошқалар билан ишлайдиган АТ инфратузилмасининг ишлаши, ишдан чиқиш ҳолатларига йўл қўймасликни ва захираланишини таъминлайди.

Иккита маълумот марказларидаги 300дан ортиқ ускуналар, HitachiVantara ва Brocade маълумотларини сақлаш тизимлари, HighEnd даражасидаги IBM тасмали кутубхоналари базасига захира нусхалаш тизими, захира кўчириш учун дастурий таъминотни (Veritas Net Backup) ва маълумотларни олиш (Veritas Infoscale)  тузилмаларига кеча-ю кундуз техник хизмат кўрсатилади.

Бундан ташқари, Vertiv УҚМ (собиқ Emerson ва Xlorid) интегратор томонидан қўллаб-қувватланади. Тизимлар фаолиятини тиклашнинг максимал вақти тўрт соатдан ошмайди ва фавқулодда ҳодисалар бўйича ҳақиқий SLA 99,99% даражасида ушлаб турилади.

Тармоқни кенгайтириш режалари ва мавжуд жиҳозлар тўғрисидаги маълумотларга асосланиб, интегратор мутахассислари ҳар йили техник жиҳозларни янгилайдилар ва операторнинг кейинги АТ ривожланиш стратегиясини аниқлашга ёрдам берадилар.

«Биз учун ўз абонентларимизга кундалик юқори даражадаги сервис ва хизмат кўрсатиш жуда муҳимдир. Чунки биз уларнинг ҳар бирини қадрлаймиз ва уларга фақат энг яхшисини тақдим этишни истаймиз, – дейди Beeline Uzbekistan Ахборот технологиялари бўйича директори Евгений Когай. – Барча АТ тизимларнинг узлуксиз ишлаши бизнес барқарорлиги ва миллионлаб абонентларнинг бизга содиқлиги гаровидир. У ёки бу созламаларнинг техник хусусиятлари билан боғлиқ «бош оғриқлар» вужудга келмаслиги учун хизматларни тайёр ҳолда олиш жуда муҳимдир. Биз ўз мажбуриятларини масъулият билан бажарадиган ва шу билан бизнесимизнинг барқарор ишлашини таъминлайдиган интеграторга бундай муҳим функцияни ишонишимизнинг биринчи йили эмас».

Интеграциялашган аутсорсинг хизматларини тақдим этишдан ташқари, «Жет Инфотизимлари» бизнеснинг узлуксизлигини яратиш соҳасида ҳам мижоз билан ишлайди.

Янги шартномага мувофиқ, интегратор операторга салбий ҳодисалар (тизимнинг ишдан чиқиши, тўловларни қабул қилишдаги техник хатоликлар ва бошқалар) оқибатларини баҳолаш ва уларнинг асосий жараёнларга таъсирини янада камайтириш имконини берадиган «Business Impact Analysis» (BIA)ни тақдим этади.

BIA экспертизаси олдидаги вазифа АТ хизматлари ва тизимларининг мавжудлигини таҳлил қилиш, шунингдек, қабул қилинадиган RTO (recovery time objective – авариядан сўнг АТ тизимининг тикланиш вақти) ва RРО (recovery point objective – ишламай қолганда йўл қўйиладиган йўқотиш)ни аниқлаш киради. BIA ёрдамида оператор DRP (авариядан сўнг тиклаш режалари)ни янада самаралироқ ўйлаб топиши ва АТ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мақбул қарорларни қабул қилади.

«Телекоммуникация компанияси учун нафақат ўз абонентларига сифатли хизмат кўрсатиш, балки айни пайтда алоқа хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ресурслар ҳажмини аниқ билиш жуда муҳимдир», – дейди «Жет Инфотизимлари»нинг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича директори Роман Егорченков. – Шу сабабли бизнеснинг ҳозирги эҳтиёжларини қондириш учун ҳисоблаш қувватини доимий равишда янгилаб туриш керак. Мана 12 йилдирки, биз Beeline Uzbekistan АТ-инфратузилмасини ўз вақтида модернизация қилиб, ҳар томонлама комплекс кўмак билан таъминлаб келмоқдамиз ва ўзгарувчан бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда, компания ривожига ҳисса қўшиши мумкин бўлган йўналишлар устида ишламоқдамиз. Биз мижозимиз кимлигини доимо ёдда тутамиз ва бу биз каби интегратор учун сифатидаги муваффақият ва стратегик ўсиш калитидир».

Jet Infosystems Central Asia – интеграторнинг Ўзбекистондаги расмий ваколатхонаси – шунингдек, IBM (Gold Partner)  ва Oracle (Field Delivery Partner)дан янги ҳамкор мақомини олди. Бу эса мазкур ечим тоифасини Ўзбекистон бозорида расман тақдим этиш, сертификатланган мутахассисларни жалб қилиш ва тизимларни техник қўллаб-қувватлаш бўйича барча хизматларни кўрсатиш имконини беради.

***

«Жет Инфотизимлари» Россиядаги энг йирик АТ компанияларидан бири. 1991 йилдан буён у бутун мамлакат бўйлаб мураккаб ва ноёб лойиҳаларни амалга оширган ҳолда тизимли интеграциялаш йўналишида ишлайди, 1800дан ортиқ ходимларга эга.

Компаниянинг Россия ва МДҲда 10дан ортиқ офислари ва ваколатхоналари жойлашган бўлиб, бошқа мамлакатларда лойиҳаларни амалга оширади. У Россиядаги (Expert RA, 2019) АТ-хизматларини етказиб берувчиларнинг ТОП-10талигига киради, Россиядаги АТ-аутсорсинг бозорида (IDC, 2019) 1-ўринни, МҚМ инфратузилмасини қуриш бўйича комплекс лойиҳалар соҳасидаги энг йирик етказиб берувчилар орасида (CNews Analytics, 2019) 2-ўринни, Россиянинг ахборотни ҳимоя қилиш бўйича энг йирик интеграторлари орасида ТОП-3 (CNews Analytics, 2019) ва бошқа ўринларни эгаллайди.

«Жет Инфотизимлари» фаолиятининг асосий йўналишлари – ҳисоблаш комплекслари, тармоқ инфратузилмаси, муҳандислик тизимлари ва мультимедияни лойиҳалаш ва амалга ошириш, enterprise-даражали дастурий ечимлар ва бизнес-иловаларни рўйхатдан ўтказиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, АТ-аутсорсинг ва техник кўмак.

Компания янгиликлари Facebook, Telegram ва www.jet.su сайтида мавжуд.

Шунингдек, сиз бизнинг постларимизни Habr`да ҳам топишингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун матбуот хизматига мурожаат қилинг: pr@jet.su

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид