Трафик ҳисобланмайдиган ресурслар рўйхатида ChatGPT, Claude, Perplexity, DeepSeek ва бошқа хизматларнинг веб-сайтлари ҳамда мобил иловалари мавжуд. Янги тариф замонавий технологиялардан ўқиш, иш, ижодий фаолият ва ўзини ривожлантиришда фаол фойдаланадиганлар учун ишлаб чиқилган.

bAIram тарифининг ишга туширилиши Ўзбекистонда фойдаланувчиларнинг рақамли одатларидаги ўзгаришлар ва сунъий интеллект (СИ) ҳамда нейротармоқ технологияларига қизиқишнинг ортишига жавоб бўлди. Масалан, ChatGPT мамлакатдаги энг кўп юклаб олинган иловалар учлигига кирди: Google Playʼда биринчи, App Store’да эса иккинчи ўринда*. СИ воситалари нафақат иш жараёнида, балки шахсий ҳаётдаги кундалик вазифаларда ҳам фаол қўлланмоқда. Beeline Uzbekistan сунъий интеллект технологияларини ўз фаолиятида ҳам қўллайди: нейротармоқлар тармоқ юкламасини моделлаштириш ва янги база станцияларини ўрнатиш учун оптимал жойларни танлашда ишлатилади.

СИ ечимлари тобора кўпроқ кундалик ишларни автоматлаштириш, маълумот излаш, матн яратиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва шахсий унумдорликни ошириш учун ишлатилмоқда. Глобал СИ платформаларига кириш имкониятининг кенгайиши ҳамда нейротармоқ ечимларидан фойдаланувчилар сонининг ортиши рақамли истеъмолнинг янги турини шакллантирмоқда.

Биз сунъий интеллект технологиялари кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланганини кузатяпмиз — одамлар ундан ўқиш, иш, мулоқот ва ривожланиш учун фойдаланмоқда. СИ энди янгилик эмас: бу реал восита, ундан фойдаланиш эса оддий ва ҳамёнбоп бўлиши керак. Тармоғимизда сунъий интеллект хизматларига тўғри келадиган трафик улуши тобора ўсиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шунинг учун биз bAIram тарифини тақдим этдик — ҳар бир фойдаланувчи СИдан ҳеч қандай чекловларсиз ва ортиқча харажатларсиз фойдалана олиши учун. Биз илғор технологияларни Ўзбекистоннинг ҳар бир аҳолисига тақдим этишни мақсад қилганмиз”, - деди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

Статистика бу тенденцияни тасдиқлайди: 2025 йил июн ойида ChatGPT Ўзбекистонда энг машҳур веб-сайтлар орасида учинчи ўринни эгаллади, йил давомида ташрифлар сони 1200 фоиздан ортиқ ўсиб, 7,17 миллионга етди**. Шунингдек, мамлакатдаги ишчи мутахассисларнинг 64 фоизи СИ воситаларидан фойдаланади, улардан 22 фоизи эса уларни ҳар кунги вазифаларининг бир қисми сифатида қўллайди***. Бундай шароитда СИ ресурсларидан трафик чекловисиз фойдаланишга имкон берувчи қулай ва тежамкор ечимларга талаб ошмоқда.

bAIram тарифи тўлови ойига 60 000 сўм бўлиб, 60 ГБ интернет-трафик, тармоқ ичида чексиз қўнғироқлар, шунингдек, Instagram ва Facebook учун чексиз интернетни ўз ичига олади. Пакет таркибида KINOM, Setanta Sports ва  riitm рақамли хизматларига обуналар мавжуд. Бундан ташқари, Beepul иловаси орқали ойига 20 миллион сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалари амалга ошириш мумкин. bAIram тарифига бепул ўтиш ойлик тўлови bAIram тарифига тенг ёки ундан паст бўлган Multi Plus, Bemalol, Erkin, Yana bitta, Hammasi ZO‘R 1, Yashin ва