26 январь куни Тошкент шаҳрида Beeline Uzbekistan’нинг янги Тармоқ мониторинги ва бошқарув марказини (Network Operations Center, NOC) расман тақдим этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, VEON Group бош ижрочи директори Каан Терзиоглу, шунингдек, Beeline Uzbekistan Кузатув кенгаши аъзолари ва компания раҳбарияти иштирок этди. Шу куни VEON, шунингдек, Ўзбекистонда ўзининг янги дастурий таъминот ва сунъий интеллект компанияси — BuildX’ни ишга туширди.

Beeline Uzbekistan’нинг Тошкентдаги Тармоқ мониторинги ва бошқарув маркази (NOC) рақамли бошқарув маркази сифатида фаолият юритиб, 5 850 дан ортиқ база станцияларини 24/7 режимида мониторинг қилади ҳамда 2025 йил сентябр ҳолатига кўра 7,7 миллион Beeline Uzbekistan абонентлари учун барқарор алоқа хизматларини таъминлайди. Проактив мониторинг маркази сифатида NOC тармоқдаги носозликларни реал вақт режимида аниқлаб, муҳандисларга аксарият ҳолларда фойдаланувчилар хизмат узилишларини сезишидан аввал муаммоларни тезкор бартараф этиш имконини беради. Марказ тармоқнинг асосий самарадорлик кўрсаткичларини доимий равишда кузатиб боради ва мустақил Opensignal таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг барқарор тармоқ сифатида эътироф этилган Beeline Uzbekistan тармоғида мижозлар тажрибасини янада мустаҳкамлайди.
NOC’дан ташқари, Beeline Uzbekistan компаниясида алоҳида Ахборот хавфсизлиги оператив маркази (Security Operations Center, SOC) ҳам фаолият юритади. Ушбу марказ тармоқ ва рақамли хизматлар доирасида киберхавфларни мониторинг қилади ва уларга тезкор жавоб чораларини кўради. IT ва дастурий таъминот жамоалари билан яқин ҳамкорликда ишлаган ҳолда, SOC мижозлар ва ҳамкорлар учун хавфсиз ва ишончли рақамли муҳитни таъминлашга хизмат қилади.

BuildX Тошкентдаги IT Park резиденти бўлган дастурий таъминот ва сунъий интеллектни ишлаб чиқиш соҳасидаги янги компания VEON’нинг мавжуд дастурий таъминот ишлаб чиқиш салоҳиятига таянади. Бу салоҳият Қозоғистондаги QazCode каби марказларни ҳам ўз ичига олади — у ерда сунъий интеллект асосидаги иловалар, булутли платформалар, корпоратив тизимлар ва маълумотлар таҳлили ечимлари ишлаб чиқилган. BuildX кенгайтириладиган ва экспортга йўналтирилган технологик ечимлар яратишга эътибор қаратади ҳамда Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини янада ривожлантириш ва Марказий Осиёдаги технологик марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги интилишларига ҳисса қўшади.
“Ўзбекистонда рақамли трансформацияни қўллаб-қувватловчи пухта сиёсат асосида тез суръатларда ривожланаётган рақамли иқтисодиёт шаклланмоқда. Биз ушбу сиёсий пойдевор, кучли хусусий сектор вакиллари ва ёш рақамли мутахассисларимизга таянган ҳолда мамлакатимизни минтақавий технологик марказга айлантиришга қатъий бел боғлаганмиз”, —










