Ookla ҳисоботлари Speedtest иловаси орқали доимий ва мобил фойдаланувчилар томонидан ҳар куни ўтказиладиган миллионлаб тестларга асосланади. Компания, шунингдек, тармоқ сифати, сигнал кучи, видео узатиш, ўйинлар ва веб саҳифаларни очишда реал шароитларда тармоқ ишлашини акс эттирувчи миллиардлаб фон ўлчовларини қайта ишлайди. Ушбу кенг қамровли таҳлил ҳар бир бозорда алоқа сифатининг объектив суратини шакллантиради ҳамда миллий операторлар рейтинги ва нуфузли Speedtest Awards мукофоти учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасида йилнинг биринчи ярмида Beeline Uzbekistan фойдаланувчиларнинг мобил қурилмаларда видеони ижро этиш сифати ва тезлиги бўйича етакчиликни намойиш этди. Ҳисоботга мувофиқ, Beeline Uzbekistan мамлакатдаги мобил операторлар орасида энг юқори видео стриминг кўрсаткичига эришиб, 69,56 балл тўплади.

"Энг сифатли мобил видео" номинацияси – Ookla рейтингидаги асосий йўналишлардан бири. Видеоконтент телекоммуникация компаниялари мижозлари ҳаётида муҳим ўрин тутади ва унинг машҳурлиги тобора ортиб бормоқда. Beeline Uzbekistan тармоғида видео хизматларнинг умумий трафикдаги улуши 70,6 фоизга етди. Видеоконтентга ортиб бораётган қизиқишга жавобан оператор филмлар, сериаллар ва телеканалларни тақдим этувчи KINOM ҳамда йирик халқаро мусобақаларни намойиш этадиган Setanta Sports хизматлари орқали кўнгилочар экотизимни ривожлантирмоқда.

Биз видео хизматлар сегментини ривожлантиришни давом эттирамиз. "Энг сифатли мобил видео" номинациясидаги ғалабамиз муносабати билан нархни оширмаган ҳолда YouTube учун қўшимча трафикка эга янгиланган интернет-пакетларни жорий этмоқдамиз. Сифатли видеоконтент ҳар бир фойдаланувчи учун янада ҳамёнбоп бўлади, - деди Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин.

Beeline Uzbekistan’ни 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондаги энг сифатли мобил видео учун Ookla® Speedtest AwardTM мукофотини олгани билан табриклаймиз. Beeline Uzbekistan илк бор ушбу мукофотни 2022 йилнинг биринчи ярмида қўлга киритган эди. Такрорий эътироф Beeline Uzbekistan’нинг ўз мижозларига юқори сифатли видео тажрибасини тақдим этишга содиқлигини акс эттиради, - деди  "Ziff Davis" таркибидаги "Ookla" компанияси президенти ва бош ижрочи директори Стивен Бей.

Ookla ҳақида

Алоқа таҳлили бўйича глобал етакчи ҳисобланган Ookla ўзининг ишончли брендлари — Speedtest®, Downdetector®, Ekahau® ва RootMetrics® тажрибасини бирлаштириб, тармоқ ва алоқа бўйича тенгсиз маълумотларни тақдим этади. Кўп манбали маълумотларни соҳадаги етакчи тажриба билан уйғунлаштириб, биз тармоқ ишлаш кўрсаткичларини стратегик ва амалий тушунчаларга айлантирамиз.