Бухорода карантин чекловларига қарамасдан фаолият кўрсатаётган буюм дўконлари миллий гвардия томонидан ёпиб, муҳрланди
10 июлдан 1 августгача республика миқёсида киритилган карантин чекловларига қаторида бир қатор объектлар фаолият тўхтатилиши кўзда тутилганди. Жумладан, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконларнинг ёпилиши ҳам эълон қилинган.
Бухоро туманида Миллий гвардиянинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур чекловларга амал қилмай, фаолият кўрсатиб келаётган объектлар аниқланган.
Бу ҳақда вилоят Миллий гвардия ахборот хизмати Kun.uz`га хабар бермоқда.
Тадбир давомида бир қатор йирик ноозиқ-овқат овқат дўконлари фаолияти тўхтатилиб, кириш эшиклари муҳрланган. Ҳудудларда ҳатто хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти ҳам кузатилиб уларнинг фаолияти ҳам тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгиер шаҳрида бир кунда 60 киши карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022