Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Huawei’га 2027 йилгача мамлакатда 5G тармоқлари ўрнатишни тақиқлади
Рақамлаштириш, маданият, ОАВ ва спорт вазири Оливер Доуденнинг сўзларига кўра, 5G тармоғини ишга тушириш 2-3 йилга кечиктирилади ва бу қўшимча 2 млрд фунт стерлингга тушади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва вазирлар кенгаши Хитойнинг Huawei компаниясига 2027 йилгача мамлакатда 5G тармоқлари ўрнатишда қатнашишни тақиқлади. Бу ҳақда Sky news телеканали хабар берди.
Ушбу қарор Буюк Британия миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида қабул қилинган.
Телеканалнинг қайд этишича, бундай қарор қабул қилинишига АҚШнинг май ойида Huawei’га қарши жорий этган санкциялари таъсир кўрсатган.
Рақамлаштириш, маданият, ОАВ ва спорт вазири Оливер Доуденнинг сўзларига кўра, 5G тармоғини ишга тушириш 2-3 йилга кечиктирилади ва бу қўшимча 2 млрд фунт стерлингга тушади.
Бунга жавобан Huawei Британия ҳукуматини ушбу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди ва Лондон Вашингтоннинг босимига дош беролмаганини билдирди.
Июнь охирида Huawei Буюк Британияда илмий-тадқиқот маркази қуриши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026