Американинг йирик банклари АҚШ нефтгаз секторини молиялашни бойкот қилмоқда
Американинг йирик банклари АҚШ монополияга қарши қонунчилиги талабларига зид равишда мамлакатнинг нефтгаз компанияларини кредитлашдан бош тортмоқда. Мазкур соҳа компаниялари углеводород хом ашёси ва коронавирус пандемияси оқибатида оғир молиявий аҳволда қолган, деб ёзмоқда The Wall Street Journal Boyden Gray & Associates адвокатлик фирмаси раҳбари, Қўшма Штатларнинг ЕИдаги собиқ вакили Бойден Грейга асосланган ҳолда.
Унинг маълумотларига кўра, Америка банклари “амалда сиёсий қарашлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчиларнинг босими остида қолганликлари боис АҚШ нефтгаз соҳасини бойкот қилмоқда”. Оддий ҳолатда, молиявий институтлар, аксинча, корпоратив мижозларга кредит тақдим этиш учун бир-бири билан рақобат қилади.
Нашрнинг ёзишича, Citibank, Goldman Sachs, JPMorgan Chase, Morgan Stanley ва Wells Fargo бир вақтнинг ўзида АҚШ нефтгаз соҳасини ликвидлик билан бойитишни тўхтатган. Бу молиявий ташкилотлар, шунингдек Арктикада нефт конларини аниқлаш ва кўмир қазиб олиш лойиҳаларини кредитлашнги ҳам тўхтатишини эълон қилган. Биргина Bank of America бундан мустасно бўлиб турибди. Жаҳондаги энг йирик инвестиция фонди ҳисобланувчи BlackRock эса, жорий йил январ ойидаёқ даромадининг 25 фоизи кўмирдан фойдаланиш оқибатида келган корхоналар билан шуғулланмаслигини эълон қилган эди. Айни фонд Climate Action 100+ пактига ҳам қўшилган бўлиб, унда 450 дан ортиқ халқаро инвестор бор.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024