АҚШ Ҳонгконг паспортларини Хитойникига тенглаштирди
Америка Қўшма Штатлари Ҳонгконг билан муносабатларда имтиёз ёки фарқ этиш усулларидан воз кечади. Жумладан, Ҳонгконг паспортига эга фуқаролар Хитой паспортига эга фуқаролар сингари баҳоланади. АҚШ президенти имзолаган ва Оқ уй томонидан тарқатилган ҳужжат шуни назарда тутади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Бундан ташқари, Ҳонгконгга экспорт қилинадиган маҳсулотларга истисно лицензиялари қайтариб олинади. АҚШ, шунингдек, Ҳонгконг билан жиноятчилар ҳамда ҳукм ўқилган шахсларни ўзаро айирбошлаш бўйича ҳукуматлараро келишувни ҳам тўхтатиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат, ҳонгконглик полициячиларни АҚШда ўқитишни тўхтатишни, Давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган таълим ва маданий алмашув дастурини бекор қилишни, АҚШдан ҳонконглик бошпана сўровчиларнинг юқори сонини қайта кўриб чиқишни назарда тутади.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024