АҚШ Хитой технология компаниялари ходимларига нисбатан виза чекловлари киритди
Вашингтон 2019 йилда Huawei компаниясини АҚш миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи компаниялар рўйхатига киритганди.
АҚШ давлат департаменти Хитойдаги инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор технология компаниялари ходимларига нисбатан виза чекловлари киритди.
"Бугун давлат департаменти Хитойдаги технология компанияларининг инсон ҳуқуқларини бузаётган режимларга моддий ёрдам кўрсатган маълум бир ходимларига нисбатан виза чекловлари жорий этмоқда", - дейилади АҚШ давлат котиби Майк Помпео баёнотида.
Қайд этилишича, Huawei компанияси ҳам ушбу қарорга киритилган.
"Жаҳондаги телекоммуникация компаниялари ёдда тутсин: агар Huawei билан ҳамкорлик қилаётган бўлсангиз, демак инсон ҳуқуқларини бузувчилар билан ҳамкорлик қилмоқдасиз", - деди Помпео.
Вашингтон 2019 йилда Huawei компаниясини АҚш миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи компаниялар рўйхатига киритганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024