Жаҳон | 08:56 / 15.07.2020
2779
1 дақиқада ўқилади

Чехияда икки поезд тўқнашуви оқибатида 60 га яқин одам жабр кўрди

14 июль кечки пайт Чехия пойтахти Прага яқинида йўловчи ва юк поездлари тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида 60 га яқин одам жабр кўрган.

Associated Press ахборот агентлигининг хабар беришича, тўқнашув Прагадан шарқда жойлашган Чески-Брод станцияси яқинида юз берган. Маълумотларга кўра, йўловчи поезди бир жойда турган юк поездига келиб урилган.  

Жароҳатланганлар шифохоналарга олиб борилган. Айни вақтда Прагани Чехиянинг шарқи билан боғловчи темир йўл излари ёпиб қўйилган. Воқеа сабаби тергов қилинмоқда.

7 июлда ҳам Чехиянинг Карловари ўлкасида икки поезд тўқнашуви юз берган. Ўшанда 3 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳат олган. Таъкидланишича, поездлар номаълум сабабга кўра бир из бўйлаб бир-бирига қараб келган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид