Жаҳон | 09:39 / 15.07.2020
5768
2 дақиқада ўқилади

Пентагон: Америка ҳарбийлари Афғонистоннинг 5 ҳудудини тарк этади

Америка мудофаа вазирлиги Қўшма Штатлар ҳарбий бўлинмалари Афғонистондаги 5та ҳарбий базани тарк этишини тасдиқлади. Шунингдек, Вашингтон ҳамда Толибон ҳаракати ўртасида имзоланган тинчлик келишувида кўрсатилганидек, ҳарбий сони камайтирилади. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Жонатан Ҳоффман баёнотида сўз борган

“Шартномада назарда тутилганидек, Қўшма Штатлар ўзининг Афғонистондаги кучлари сонини 8,6 минг аскаргача камайтиришга ва 5та базадан қароргоҳдан кетишга рози бўлганди. Биз бу мажбуриятларни бажардик. АҚШнинг Афғонистондаги кучлари сони 8,5 минг атрофида сақланиб қолмоқда, Америка кучлари эгаллаб турган 5 қароргоҳ афғон ҳамкорларимизга берилди”, - дея қайд этган Ҳоффман. 

Аввалроқ, TOLONews телеканали АҚШ кучлари Ғилмон, Ўрузғон, Пактика ва Лағмон вилоятларидаги ҳарбий қароргоҳларни тарк этгани ҳақида хабар қилган эди. 

Эндиликда, келишувга мувофиқ, толиблар зиммаларига олган барча мажбуриятларни бажарган тақдирда, АҚШ ва унинг иттифоқчилари келгуси 9,5 ойда Афғонистонда қолган кучларини батамом олиб чиқиб кетади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид