«Sulton Tex Group» Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни судга берди
Қарши туманида пахта етиштириш кластери билан шуғулланувчи «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевлар устидан Қибрай туман маъмурий судига шикоят аризаси киритди.
«Sulton Tex Group» хусусий корхонаси ва Қарши туман ҳокимлиги ўртасидаги низо ҳамон давом этмоқда.
Kun.uz'га маълум бўлишича, «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси Қибрай туман маъмурий судига Бош вазирнинг аграр ва озиқ овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари буйича ўринбосари – Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти ва салоҳиятини баҳолаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи раҳбари Ўктам Барноев, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаевларнинг Вазирлар Маҳкамасида 2020 йил 8 апрелда ўтказилган йиғилишга «Sulton Tex Group» хусусий корхонасининг қонуний манфаатларини бузадиган асослантирилмаган маълумот тақдим этиш билан боғлиқ ва йиғилиш баёнида корхонага бириктирилган пахта тозалаш заводининг бино ва иншоотларини қайтариш, корхонасининг пахта тўқимачилик кластери фаолиятни тўхтатиш ва ўрнида фермер хўжаликлари кооперацияси ташкил этиш тўғрисида қарор қилиниши билан боғлиқ корхонанинг қонуний манфаатларини бузадиган ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида шикоят аризаси киритган.
Ушбу маълумотларни Қибрай туман маъмурий суди масъуллари тасдиқлади.
Дастлабки суд мажлиси шу йилнинг 9 июль куни Қибрай туман маъмурий судида бўлиб ўтган. Суд мажлиси жавобгарларнинг ҳеч бири судда иштирок этмагани сабабли шу йилнинг 16 июль куни соат 11:00га қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, “SULTON TEX GROUP” хусусий корхонасининг Қарши туманидаги пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери фаолияти Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев томонидан 2020 йил 8 апрел куни имзоланган йиғилиш баёнига асосан тугатилганди.
Кейинчалик, Қарши туман маъмурий суди Қарши туман ҳокими ва ҳокимлик мансабдор шахсларига «Sulton Tex Group» хусусий корхонаси кластер фаолиятига аралашиш, унинг 2020 йил учун фермерлар билан тузган шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришга уриниши тақиқлаб қўйилганди.
Ҳозирда суднинг мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Қарши туман прокурори томонидан протест киритилгани ва иш Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
14:59 / 23.11.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таълими соҳасига Белгия тажрибаси жорий этилади
12:32 / 23.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
15:45 / 21.11.2024