Ўзбекистон | 14:47 / 15.07.2020
2748
1 дақиқада ўқилади

«Хитой – Марказий Осиё» ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви ўтказилади

Эртага, 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё» биринчи вазирлар учрашувида иштирок этади.

Вазирлик хабарига кўра, Тадбирда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳам қатнашади.

«Видеоконференция чоғида коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини ҳамда иқтисодий ўсишга кўмаклашиш механизмларини муҳокама қилиш кўзда тутилган», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни «Марказий Осиё – АҚШ» (C5+1) форматидаги учрашув видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган, унда бешта республика дипломатиялари раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби Майкл Помпео қатнашган эди.

Учрашувда Абдулазиз Комилов Оролбўйини инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид