Жаҳон | 15:51 / 16.07.2020
16778
1 дақиқада ўқилади

БАА ва Хитой дунёда биринчи бўлиб COVID-вакцина синовининг якуний босқичига ўтди

Фото: Reuters

БАА ва ХХР мутахассислари коронавирусга қарши вакцина синовининг учинчи – якуний босқичига ўтди. Бу ҳақда "Ал-Арабийя" телеканали хабар қилмоқда.

"Абу-Дабидаги G42 компанияси Абу-Даби соғлиқни сақлаш департаменти ва соғлиқни сақлаш вазирлиги бошчилигида Хитойнинг Sinopharm CNBG компанияси билан ҳамкорликда синовлар ўтказмоқда", - дейилади G42 компанияси баёнотида.

Июнда CNBG БААда вакцина синовининг учинчи босқичини ўтказиши маълум бўлганди.

 Компания кейинроқ ўзи ишлаб чиққан иккита вакцина муваффақиятли натижа кўрсатаётганини билдирганди.

ОАВнинг қайд этишича, Хитойда коронавирусга қарши вакцинанинг саккизта прототипини ишлаб чиқиш маъқулланган.

Мавзуга оид