Ҳиндистонда полициячиларга Facebook’дан фойдаланиш тақиқланди
Аввалроқ мамлакат қуролли кучлари қўмондонлиги ҳарбий унвонидан қатъи назар барча ҳарбийларга Facebook тармоғидаги саҳифаларини зудлик билан ўчиришни буюрганди.
Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги тизимдаги барча ходимларга Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлади.
Ушбу тақиқ Ҳиндистон марказий захира полицияси, Ҳинд-Тибет чегара полицияси, чегараларни қўриқлаш полицияси, марказий қуролли полиция, ИИВ ҳузуридаги терроризмга қарши кураш хизматига тааллуқли.
"Тақиқ тизимдаги барча тузилмаларга татбиқ этилади. Ҳиндистон ҳеч қайси хориж ҳукумати кира олмайдиган Facebook ёки Instagram каби ўз иловасига эга бўлиши лозим", - дейилади вазирлик кўрсатмасида.
Аввалроқ мамлакат қуролли кучлари қўмондонлиги ҳарбий унвонидан қатъи назар барча ҳарбийларга Facebook тармоғидаги саҳифаларини зудлик билан ўчиришни буюрганди. Уларга шунингдек, яна 88та иловадан фойдаланиш тақиқланди.
Тақиқ 15 июлдан кучга кирди. Тақиқланган иловалардан фойдаланган ҳар қандай ҳарбий хизматчига нисбатан интизомий жазо чораси кўрилади.
Манбаларнинг сўзларига кўра, яқин ўтмишда хориж жосуслари ҳинд аскарларидан махфий маълумот олиш учун Facebook’дан фойдаланган бир нечта ҳолат юз берган.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024