Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати TikTok иловасини қора рўйхатга киритиши мумкин
Оқ уй видеороликлар яратишга мўлжалланган TikTok иловасини савдо вазирлигининг қора рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳукумат Хитой ушбу илова орқали фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни йиғмоқда, деган хавотирда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Financial Times хабар берди.
Манбалардан бирининг айтишича, бу борадаги қарор бир ой ичида қабул қилинади.
«Биз Хитойга кучли сигнал жўнатмоқчимиз», — деган у.
Июль бошларида АҚШ давлат котиби Майкл Помпео мамлакат ҳудудида TiTok блокировка қилиниши мумкинлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат бу масалани жиддий муҳокама қилмоқда.
16 июль куни Оқ уй аппарати раҳбари Марк Медоуз WeChat мессенжери ҳам тақиқланиши мумкинлигини айтди. Унинг билдиришича, бу иловалар АҚШ миллий хавфсизлигини издан чиқариши мумкин.
Ҳиндистонда TikTok ва WeChat иловалари аллақачон блокланган.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026