Исроилда ресторан ва спорт заллари яна ёпилди. Дам олиш кунлари савдо марказлари ишламайди
Чекловлар қачонгача давом этиши маълум қилинмаган.
COVID-19га чалиниш ўсиши сабабли Исроилда 17 июлдан бошлаб спорт заллари ёпилади, ресторан ва ошхоналар фаолияти чекланади. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг фармойишида айтилмоқда.
Овқатланиш муассасалари фақат таом етказиб бериш учунгина ишлайди, спорт заллари эса фақат профессионал спортчилар учун очилади.
Бундан ташқари, бинолар ичида ўн ва ташқарида 20 нафардан ортиқ кишининг тўпланиши тақиқланади.
Дам олиш кунлари қўшимча чекловлар киритилади: барча ноозиқ-овқат дўконлари ва савдо марказлари ёпилади, пляжга бориш тақиқланади.
Шунингдек, сартарошхоналар, музейлар, кўргазма заллари, бассейнлар ҳам дам олиш кунлари ишламайди.
Чекловлар қачонгача давом этиши маълум қилинмаган.
Исроилда июль ўрталарига келиб кунига икки мингта коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Исроил COVID-19 эпидемияси сабабли киритилган чекловларни май ўрталаридан бекор қилишни бошлаганди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024