Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Оғриқни унутасиз», «Бутун оила учун»... — Дорилар рекламасида қўллаш ноўрин бўлган жумлалар санаб ўтилди
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги дори-дармон воситалари рекламасидаги баъзи камчиликларни маълум қилди.
Унда айтилишича, дорилар рекламасида қуйидагилар каби сўз ва жумлалардан фойдаланиш мумкин эмас:
«№1», «Энг яхши», «Фақат», «Ҳақиқий», «Фақат бизда», «Энг аниқ», «Экологик тоза», «100 фоиз кафолат», «Жаҳон андозаларига тўлиқ мос», «Ҳамма талабларга тўлиқ жавоб беради», «Жуда сифатли», «Самараси исботланган», «100 фоиз натижа», «Ишончли даво», «Акс таъсирлари йўқ», «Мақбул танлов», «Барча хавфсизлик чоралари кўрилган», «Энг охиргиси», «Ҳар жиҳатдан даво», «Мақбул қарор», «Дунёда етакчи», «Энг ишончли», «Энг охирги авлод препарати», «Ўхшаши йўқ», «Акс таъсири жуда кам», «Оғриқни унутасиз», «Бутун оила учун», «Ноёб таркиб» ва шу кабилар.
«Бундай жумлалар реклама қилинаётган маҳсулотни бўрттириб, фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган ҳолат ҳисобланади», – дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
08:15 / 04.06.2026