Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси яқинида ракета портлади
АҚШнинг Бағдод марказидаги дипломатик ваколатхонаси яқинида 2та ракета портлади.
РИА Новости хабарига кўра, ракеталар «Катюша» зенит-ракета комплексидан отилган ва Бағдоднинг ҳукумат идоралари ва элчихоналар, шунингдек аэропорт жойлашган «яшил ҳудуди»да портлаган. Ҳужум давомида ҳеч ким жабрланмаган.
ТАСС Ироқнинг Al Sumaria телеканалига таяниб берган хабарида, бу вақтда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ироқ ҳукумати вакиллари билан режадаги учрашувни ўтказган.
Телеканал хабарига кўра, Бағдод марказига қарата учинчи ракета ҳам отилган ва у «яшил ҳудуд»нинг бошқа қисмида портлаган. Ракета отилган жой ҳозирча аниқланмаган.
18 июнь куни АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси яқинида бир неча ракета портлагани ҳақида хабар берилган эди. Аммо жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот ҳозирча берилмади.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026