«Автомобилсиз шанба ва якшанба». Тошкент вилоятида қатъий чекловни бузган 130дан ортиқ ҳайдовчига чора кўрилди
Республика махсус комиссияси қарорига асосан июль ойининг охирги 2 ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари автомобиллар ҳаракати қатъий чекланган.
«Жорий қилинган чекловлар юзасидан ички ишлар органлари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай, Тошкент вилояти бўйича 132 нафар ҳайдовчи ўзлари ва ўзгалар ҳаёти ва соғлигини хавфга қўйиб, қолаверса, карантин қоидаларини бузган ҳолда бугун (шанба) ҳам ҳаракатланишни давом эттиргани аниқланиб, тегишли чора кўрилиб автотранспортлар жарима майдонига қўйилди.
Ушбу қоида бузган ҳайдовчиларнинг асосий қисми Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ ва Бекобод туманлари ҳудудига тўғри келади. Шу ўрида ҳайдовлардан, ушбу вақтинчалик чекловлар аввало ўзлари ва яқинлар, қолаверса, ҳар бир фуқаро хавфсизлиги ва саломатлигини учун эканлигини яна бир бор тўғри тушуниб, тартиб-қоидага қатъий амал қилишларини сўраймиз», -дейди Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи раҳбари катта лейтенант Рустам Аскаров.
Маълумот учун, Республика махсус комиссияси қарорига асосан, шанба ва якшанба (18-19 июль ва 25-26 июль) кунлари республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксилар ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши эълон қилинган эди.
Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
- махсус рухсатнома (стикер)лари бор бўлган автотранспортлар;
- махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автотранспортларга.
Шунингдек, аҳолига – «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
- давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш белгиланган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024