Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда коронавирусдан энг узоқ вақт даволанган бемор соғайди
Британияда коронавирусдан энг узоқ даволаниш ҳолати қайд этилди. Фотима Бридл шифохонада 130 кун ётди, шундан 105 кунни ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ҳолатда ўтказди.
Daily Mail хабарига кўра, аёл Марокашга қилган саёҳати давомида вирусни юқтириб олган. 6 март куни қайтиб келиб, ўзида шамоллаш аломатларини ҳис қилган. Шундан кейин унинг аҳволи тезда ёмонлашган. Орадан 1 ҳафта ўтгач ҳатто нафас ололмай қолган. 18 март куни аёл шифохонанинг жонлантириш бўлимига ўтказилган ва 40 кун давомида ҳушсиз ётган. Коронавирус натижасида унда пневмония ва сепсис бошланган.
Шифокорлар унинг ўпка фаолиятини 40 фоизга тиклашга муваффақ бўлишган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок матбуот анжуманида бемор ҳақида маълумот бериб, унинг соғайиши ҳақиқий мўъжиза эканини айтди.
Энди 35 ёшли Фотима Бридл битта ўпка билан яшашга мажбур. Аёл мушак ҳолсизлиги туфайли мустақил юролмаяпти ва ходунокдан фойдаланмоқда. У жисмоний машғулотлар билан мушакларини тиклаб олишдан умидвор бўлмоқда.
Олимлар баёнотига кўра, беморларда коронавируснинг турли асоратлари намоён бўлади. Аммо Covid-19 билан хасталанган беморларга юрак, ўпка фаолиятининг ишдан чиқиши, шунингдек, руҳият билан боғлиқ муаммолар энг катта хавф туғдириши мумкин.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026