Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоятда ўта оғир аҳволдаги беморлар йўқ — Қашқадарё вилояти ҳокими
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 18 июль куни Ғузор туманида янги барпо этилаётган Uzbekistan GTL заводи ҳудудидаги ҳолат билан танишди. Ҳокимлик ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф давомида Зойир Мирзаев вилоятда 69 киши коронавирусдан даволанаётганини айтиб, уларнинг ҳолати ва ёши ҳақида маълумот берган.
Унга кўра,
- 39 нафар (56 фоиз) беморда касаллик ҳеч қандай симптомпларсиз кечмоқда;
- 26 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғир,
- 4 нафар беморнинг аҳволи оғир.
- Вилоятда ўта оғир ҳолатдаги касал йўқ.
Беморларнинг ёши кесимида:
- 16 ёшгача — 4 нафар,
- 17 ёшдан 30 ёшгача — 15 нафар,
- 30 ёшдан 60 ёшгача — 48 нафар,
- 60 ёшдан ошган беморлар сони — 2 нафар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 17 июль соат 23:00 ҳолатига Қашқадарё вилоятида 409 киши COVID-19'га чалиниб, уларнинг 318 нафари тузалган ва 2 киши вафот этган. Даволанаётганлар сони 89 нафарни ташкил этади.
Вазирлик ахборотларида, 18 июль кун давомида ва 19 июль соат 18:00 ҳолатига Қашқадарёда янги аниқланган ёки соғайиб чиқиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Мавзуга оид
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026