Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида президент фармони лойиҳаси тайёрланди
Савдо-саноат палатаси кўмагида ресторан бизнеси вакиллари соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чораларни кўришмоқда.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар кўришга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишди, дейилади палата хабарида.
Палата мутахассислари коронавирус пандемиясининг оқибатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекциясининг қатъий қоидалари туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш шохобчаларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор зарур ва шошилинч чораларни кўриш масаласида Президент администрациясига хат билан мурожаат қилган.
“Жорий йилнинг 8 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан карантин талабларини рўкач қилган ҳолда ишлаб чиқилаётган тушунарсиз ва қарама-қарши талабларга дуч келишини ҳамда амалдаги тартибларни қайта кўриб чиқиш ва оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ишлаш тартибини аниқ тушунтириш бўйича кўрсатмалар берди”, - дейилади палата хабарида.
Савдо-саноат палатасига тақдим этилган таклифлар натижаларига кўра, масъул вазирлик ва идоралар томонидан президент фармони лойиҳаси тайёрланди. Унга мувофиқ тадбиркорликни, хусусан овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2020 йил охирига қадар қуйидаги чоралар кўрилади:
- бир қатор солиқ имтиёзларини узайтириш;
- ёлланма ишчилар сонини кўпайтириш;
- умумий овқатланиш ёзги террасаларни жойлаштириш тартибини жорий этиш;
- умумий овқатланиш ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг иш вақтини 24 соатгача узайтириш ва бошқалар.
Мавзуга оид
10:00 / 18.06.2026
400 бизнесмен бир даврада – Осиё, Араб ва Африкани боғловчи макон ишбилармонлари Тошкентда йиғилди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
08:45 / 20.05.2026