Андижонда ҳам вилоят СЭОМ мансабдорлари бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди
Ўзбекистонда инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари талон-торож қилинган вилоят СЭО марказлари сони бештага етди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, вилоят СЭОМ мансабдор шахслари «T.D.F» МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, 326,4 млн сўм бўлган «гипохлорид кальций 65%» дезинфекцияловчи воситасини 485,7 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 159,3 млн сўмга қиммат нархда сотиб олиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланмоқда
Ҳолат юзасидан марказ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 205-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу СЭО марказларга ажратилган пулларнинг талон-торож қилиниши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ Қашқадарё вилоят СЭОМда 917,8 миллион сўм, Наманган вилоят СЭОМда 248,9 млн сўм, Навоий вилоят СЭОМда 222,3 млн сўм, Бухоро вилоят СЭОМда 204,6 млн сўм маблағ талон-торож бўлгани аниқланган эди.
Бу ҳолатларнинг барчаси дезинфекция воситаларини бозор нархидан қиммат нархларда харид қилиш билан боғлиқ.
Мавзуга оид
22:05 / 23.11.2024
ДХХ раисининг ишдан олиниши, Андижонда Бобурга “ҳужум” ва тугаган сайлов — ҳафта дайжести
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024