Жиззахда бир кунда ўлим билан боғлиқ 2та ЙТҲ содир бўлди
Ҳар икки ҳолат бўйича ҳодиса жойида тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.
2020 йил 24 июль куни соат 16:00да 21 ёшли С.Б. бошқарувидаги "ЗИЛ-ММ-34502 СПГ" русумли транспорт воситасида Қўрғонтепа кўчаси бўйлаб Сайхон маҳалласи томонидан Жиззах шаҳрига қараб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у танишлари, 18 ёшли А.С. ва Б.В. 200 метрдан кейин тушиб қолиш шарти билан автомашинанинг кабинасига чиқиш учун мўлжалланган махсус зинасида юк машинасининг ташқи томонида тик турган ҳолда кетаётганларида вақтида фуқаро 18 ёшли А.С. транспорт воситасини тўхташини кутмасдан сакраганида, йўлнинг асфальт қопламаси устига боши билан йиқилиши оқибатида, олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
2020 йил 24 июль куни соат 17:00да 33 ёшли О.Ж. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида Ғаллаорол тумани томондан Маржонбулоқ шаҳарчасига қараб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
У Лалмикор МФЙ ҳудудида 4R-43A йўлининг 10-км.да йўлни кесиб ўтаётган пиёда 5 ёшли Т.Э. (қиз)ни автомашинанинг олд чап қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Оқибатда, Т.Э. олган тан жароҳатлари билан туман марказий шифохонасига олиб борилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Т.Э. шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича ҳодиса жойида тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.
Мавзуга оид
09:00
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024