Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобада 18 ёшли қиз автоҳалокат қурбони бўлди
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2020 йил 24 июл куни соат 12:10ларда фуқаро, 2002 йилда туғилган У.Х. ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз фуқаро Р.Н.га тегишли «Каптива» русумли автомашинани Сардоба тумани Қўрғонтепа маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-33 автомобиль йўлининг Найман-Даштобод йўналиши 29-км.да бошқариб кетаётган бўлган.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, шу вақтда у рул бошқарувини йўқотиши натижасида автомашина ағдарилиб, ағанаб кетган.

Натижада, ҳайдовчи У. Х. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.


Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026